ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

МУҲАББАТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. «Муҳаббат» сўзи қадимий юнон тилидан таржима қилинганда, «хоҳиш» маъносини беради.

2. Муҳаббат рамзи — атиргул.

3. Уйланмаган йигит севгилиси билан учрашиш асносида миясидаги нейронлар занжири кучли босим остида қолади. Шунинг натижасида у аксар ҳолатларда нотўғри қарорлар қабул қилади.

4. Кимдир кимнидир севиб қолса, миянинг тепа қисми допамин билан тўлади. Шундай манзара наркоманлар кокаин қабул қилган пайт ҳам кузатиларкан.

5. Севиб қолган одам нуқул ширинликка, асосан шоколадга ўч бўлиб қолади.

6. Муҳаббат «томири» номсиз бармоқда бўлади. Шу сабабли фақат шу бармоққа никоҳ узуги тақилади.

7. Олимларнинг тадқиқ қилишича, қийинчилик маҳали бир-бирига кўнгил қўйган жуфтликларнинг муносабатлари бошқаларникига нисбатан мустаҳкам бўларкан.

8. Севиб қолгач, йигитнинг кўриш қобилияти яхшиланади, қизнинг эса мияси аввалгидан тезроқ ишлай бошлайди.

9. Жуфтликлар орасида романтика бир йилдан узоққа чўзилмайди. Негаки, мия бир йилдан кўп кучли босим остида ишлай олмайди.

10. Дунёдаги жами аҳолининг 38 фоизи ҳеч қачон бировни сева олмайди ва бир умрлик жуфтини учратиш бахтидан маҳрум.

11. Жуфтини қаттиқ севгувчилар организмида гормонлар миқдори керагидан кўпчиликни ташкил этади. Айнан улар севган инсоннинг қалбида рашк туйғусини пайдо қилади.

12. Муҳаббатда ҳеч қачон баланс бўлмайди. Жуфтликнинг бири қалбидаги севги кучлироқ, иккинчиси қалбидаги севги кучсизроқ бўлади. Бу табиат қонунларидан бири экан.

13. Йигит қизни бир неча дақиқа ичида қаттиқ севиб қолиши мумкин. Аммо қизнинг қаттиқ севиб қолиши учун кўпроқ вақт талаб қилинади.

14. Одамлар никоҳ туфайлигина ҳаётда ўзларига қаттиқроқ ишонган ҳолда яшай бошлайди.

15. Уйланган талаба имтиҳон топшириш палласида илгаригидек ҳаяжонланмайди.

16. Муҳаббат билан боғлиқ кучли ҳис-туйғулар уч йилдан ортиқ давом этмайди. Бу туйғу организмдаги серотонин моддаси туфайли йўқликка юз тутади.

17. Севги инсон организмининг барча ҳудудлари хотиржам тортишида муҳим аҳамиятга эга.

18. Дўстликнинг муҳаббатга айланиш ҳолатлари жуда кам учрайди.

19. Ҳар куни эрта тонгда жуфтидан бўса олувчи эркаклар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўраркан.

20. Қалбида кучли муҳаббат туйғусини туйган одамнинг миясидаги 12 та ҳудуд баравар ишлай бошлайди.

21. Агар муносабатларга нуқта қўйган одам ёлғиз қолган пайт собиқ жуфтининг суратига боқса, организмининг қаеридадир жисмонан оғриқ туяди.

22. Олимлар олиб борган изланишлар шуни кўрсатдики, одам то ким биландир никоҳлангунга қадар қалбида жами 7 марта кучли муҳаббат туйғусини туйиши мумкин экан.

23. Муҳаббат асаб ва қалбни тинчлантириш бўйича ҳар қандай антидепрессантдан ҳам кучлироқ экан.

24. Романтикага бой муҳаббат якун топгачгина ҳақиқий мустаҳкам, ишончли, соф муҳаббат туғилади.

25. Ҳеч кимни сева олмаслик ҳам хавфли хасталик саналади.

26. Олимларнинг таъкидлашича, анор шарбати инсон қалбидаги муҳаббат туйғусини кучайтириш хусусиятига эга экан.

27. Физиологик нуқтаи назардан қаралса, муҳаббат ҳам худди невроздек бир гап. Севиб қолишдан қўрқиш тиббиётда «Филофобия» деб аталади.

28. Аёлларнинг қулоғи билан севишини психологлар амалда исботлашган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here