Деҳқон бозорларида шу кунлардаги нарх-наво қандай?

0
Давлат статистика қўмитаси мамлакатимизнинг ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 5 ноябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини аниқлади.
Кузатув натижаларига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да 35 минг сўм этиб қайд этилди. Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да 57 минг сўмлиги кузатилди.
Шунингдек, кузатув натижасига кўра, қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да 36 минг сўмдан рўйхатга олинган. Тошкент шаҳридаги максимал нарх эса “Олой деҳқон бозори”да 63 сўм этиб белгиланган.
Сабзавотлардан картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Эски жўва деҳқон бозори”да 1 минг 200 дан, максимал нархлари еса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да 4 минг сўмлиги қайд этилди.
Шунингдек, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Aндижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори”, “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори“, “Дамариқ деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” ҳамда Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да 1 минг сўмдан сотилмоқда. Максимал нархлар эса Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да 3 минг 500 ни ташкил этди.
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да 800 сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да 5 минг сўмдан сотилган.
Гуруч маҳсулотларига келсак, минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да 4 минг сўм, максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да 18 мингни ташкил этмоқда.
Ўсимлик ёғи минимал нархи Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори“, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да 9 минг сўмданлиги кузатилди. Максимал нарх эса Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”да 13 минг 500 сўмни ташкил қилди.
Шакар маҳсулотларининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да 5 минг 200 сўмдан. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да 7 минг сўмдан кузатилди.
UzA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here