Илгари Зеленскийни ўлдиришга бел боғлаган аёл Украинанинг Россия устидан ғалаба қозониш усулини баён этди…

0

 

Украина қуролли кучларининг «Марусины медведи» кўнгиллилардан иборат бўлинмаси етакчиси Мария Зверобой Россия устидан тўлиқ ғалаба қозониш учун НАТО га аъзо бўлиш кераклигини айтиб ўтди. Бунинг учун Украина президенти Владимир Зеленский собиқ президент Петр Порошенко билан дўст тутиниши лозим экан. Мариянинг гапига кўра, Порошенко ўз даврида мамлакатни дунё миқёсига олиб чиқа олибди. Ҳозир эса Зеленский жамоаси дипломатик муносабатларни йўқ қилишдан бошқасига ярамаяпти экан.

Эслатиб ўтамиз, шу йил октябр ойида Зверобой Зеленскийни куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаб, уни йўқ қилишнинг турли усулларини санаб ўтганди.