Куз таровати – фарзандларимиз нигоҳида! (+фото)

0

Мен кузман сизларга олтин косада,

Шарбат ола келдим, бол ола келдим.

Сават — сават қилиб, ширин мевалар,

Омборлар лиқ тўла, дон ола келдим.

Кенг водийлар тўла, далалар тўла,

Пахта ола келдим, шон ола келдим — дея баралла шеър айтаётган қизалоқ йиғилганлар эътиборида.

Албатта, шоир ҳам шеърида Ўзбекистонимизнинг ҳар бир фасли ўзига хослиги ва файзли томонларини эътибордан четда қолдирмагани сезилади. Юртимизнинг ўсиб келаётган ёш авлодига ҳам Ватанни севиш, содиқ бўлиш, Она юрт ягона эканини англатиш ҳам шундай мадҳдан бошланади.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 112-мактабда куни кеча «Меҳржон» байрами бўлиб ўтди. Байрамга жуда пухта тайёрланишганки, тадбир давомида куз таровати, сахийлиги, мўл-кўлчилик, далалардаги йиғим-терим кўз ўнгингизда намоён бўлади. Тасанно дегинг келади. Албатта, бунга ўқитувчи мураббийлар бош-қош.

Саҳна кўринишларида миришкор деҳқонбобо гавдаланади. Даласидаги етилиб пишган мева ва сабзавотлар бир-бир сўзга кириб шундай байт айтишади:

Анор: Лоладек қип- қизилман, боғнинг эрка қизиман.

Ичим тўла қизил дон, мени дерлар Анорхон.

Олма: Мен олмаман, олмаман, кўзингизни оламан.

Қизил, сариқ, кўк пишиб, оғзингизда қоламан.

Узум: Ўзим шарбат узумман, қизил, сариқ юзимиз.

Шаклим ўхшар пиллага, товланишим тиллага.

Қовун: Сертўридан, сариғидан, мени қовун дейдилар.

Обиҳаёт ширинноввот, узиб қолинг дейдилар.

Пиёз: Ишладилар баҳор, ёз, кузда пишдим мен пиёз.

Сабзи: Юпқагина пўстим бор, «А» витамин дўстим бор.

Топишмоқда ёзиқман, ўша олтин қозиқман.

Қалампир: Мен қалампир, қалампир аччиғим еб сўнг гапир.

Тарвуз: Мен тарвузман, мен тарвуз, келиб қолибдику куз.

Чертиб, чертиб сўнгра уз, режаларим бўлсин юз.

Карам: Баргларим тарам- тарам, мени дейдилар карам.

Тузлаб кўпроқ ейдилар, маззаси зўр дейдилар.

Шолғом: Шўрва қилиб соласиз, ичиб терлаб қоласиз.

Бўлинг доимо соғлом, мени исмимдир шолғом.

Нок: Меваларнинг ичида, қоматларим ўзгача.

Рангим сариқ ва кўкроқ, нокман ҳусним бўлакча.

Хурмо: Олислардан келганман, хўп дунёлар кезганман.

Ўзбегимнинг уйига, хурмо бўлиб келганман.

Ёнғоқ: Мен ёнғоқман бой ёнғоқ, турар жойим баландроқ

Ўзим кичик думалоқ, калтак олиб сўнгра қоқ.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here