Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчалар вақтинча ичимлик сувисиз қолади

0

6 ноябрь куни соат 23:00 дан 8 ноябрь куни соат 06:00га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.
6 ноябрь куни соат 23:00 дан 8 ноябрь куни соат 06:00га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Бунинг сабаби Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули ва Оҳангорон кўчалари кесишмасидаги Д-1400 мм ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани.

“Сувсоз” ДУК томонидан ушбу манзилларга ичимлик сувини етказиб бериш чоралари амалга оширилади.

Қуйида тармоқдан узиладиган манзиллар рўйхати келтирилган:

– Паркент кўчасида;

– Паркент 3-берк кўчасида;

– Паркент 4-берк кўчасида;

– Иссиқ сув кўчасида;

– Иссиқ сув 1-тор кўчасида;

– Қарноқ кўчасида;

– Мирзо Улуғбек тумани ДСЭНМ биносида

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда айрим тоифа юридик шахслар учун сув нархи оширилгани хабар қилинган эди.

sputnik.uz

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here