Тайландда назорат ўтиш пунктига жангарилар ҳужум қилди. 15 киши ўлим топди…

0

 

5 ноябр куни кечқурун Тайланд жанубида жойлашган назорат ўтиш пунктига қуролланган жангарилар ҳужум қилган. Отишмалар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 14 нафари тинч аҳоли вакиллари, бир нафари эса полиция ходими экани ҳақида маълумот тарқатилган.

Айни пайтда жангарилар қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябр куни тожик-ўзбек чегара заставасига 20 нафар қуролланган жангари ҳужум қилган. Оқибатда 17 киши ҳалок бўлди. Жангариларнинг 15 нафари йўқ қилинди, 5 нафари асирга олинди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here