ТУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

— Судланувчи, сиз озодсиз!

— Нега?

— Банкни ўғирлаганлик жиноятингиз исботланмади.

— Унда пулларни ўзимда қолдираверайми?

 

* * *

 

Грузин қизга деди:

— Бугун кечқурун меникига келинг! Уйда ҳеч ким бўлмайди.

Қиз кечқурун уникига келди. Ҳақиқатан уйда ҳеч ким йўқ экан.

 

* * *

 

Мактабда дарс кетяпти. Эшматвой секин эшикни очиб киришга рухсат сўради.

— Кирсам майлими?

— Нега кеч қолдинг?

— Ечинадиган хонада картошка қовурдим.

— Ие, майли, кирақол!

Бироздан сўнг эшик очилиб бир қизча киришга рухсат сўради:

— Кирсам майлими?

— Ҳа, Картошкаева, сен қаерда эдинг?

 

* * *

 

Генерал анҳор кўпригидан ўтиб кетаётса, хизматдан вақтинча қочиб кўчага чиққан аскарга дуч келди. Аскар негадир унга салом бермай ўтди.

— Тўхта, нега генералга салом бермадинг?

— Ҳарбир низомнинг 147 бандида кўприк устида саломлашиш тақиқлаб қўйилган.

Генерал ҳайрон бўлиб уйига келди-да, низомни очиб ўша бандни ўқиди. У ерда қуйидаги сўзлар ёзилганди:

«Аскар топқир ва жасур бўлиши керак».

 

* * *

 

— Сен кўпроқ нимадан қўрқасан?

— Тиш дўхтиридан ва қоронғиликдан.

— Тиш дўхтири тушунарли. Қоронғидан нимага қўрқасан?

— Ие, қоронғиликда кў-ўп тиш дўхтирлари беркиниб турган бўлиши мумкин-да!

 

* * *

 

Бошлиқ ходимдан сўради:

— Нега ишга икки соат кеч келяпсиз?

— Уйдан кеч чиққандим.

— Эртароқ чиқсангиз бўларди-ку!

— Эртароқ чиқишга аллақачон кеч бўлганди.

 

* * *

 

— Дугонажон, қўшнимиз Райҳон турк гилами сотиб олибди.

— Нима бўпти?

— Энди ҳаммани уйга пойафзални ечиб киришга мажбур қиляпти.

— Тўғри, ҳар қалай, гилам туркларники-да!

— Ҳа, лекин ўша гилам деворда осилиб турибди-ку!

 

* * *

 

Самолёт қўнди. Салондан шими тушиб кетган чукча чиқиб келарди. Стюардесса уни уриша кетди.

— Уят эмасми? Шимингиз тушиб кетибди.

— Тўғри, сизларни сира тушуниб бўлмайди. Гоҳ камарни тақинг дейсиз, гоҳ ечинг дейсиз… Охирги марта камарни ечинг дегандингиз!

 

* * *

 

Қора танли аёл боласини кўтариб автобусга чиқди. Ҳайдовчи уни кўриб деди:

— Сизнинг болангиздай хунук болани умримда кўрмаганман.

Аёл хафа бўлиб ёнида ўтирган одамга арз қила кетди.

— Қаранг, боламни ҳақорат қиляпти анави ҳайдовчи!

— Боринг, шу гапи учун ўч олинг ҳайдовчидан! Унгача мен маймунингизни ушлаб тураман.

 

* * *

 

Эркак тоғда адашиб қолди. Ҳаммаёқ оппоқ қор. Уй дегани кўринмайди. Шунда узоқда кулранг уйча кўринди. Эркак югуриб бориб эшикни тақиллата бошлади.

— Ким бор?

Ичкаридан бола овози келди:

— Мен борман.

— Онанг-чи?

— Йўқ, чиқиб кетди.

— Қачон чиқиб кетди?

— Мен келганимдан кейин.

— Сен қачон келдинг?

— Онам келганидан кейин.

— Онанг қачон келди?

— Дадам кетгандан кейин.

— Менга қара, уйларингда ҳеч одам бўладими ўзи?

— Амаки, бу уй эмас, ҳожатхона.