Урганч тумани ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва тадбиркорга ер майдони қайтариб берилди

0

“Best Repair” хусусий корхонасига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратилган 0,04 гектар ер майдони Урганч туман ҳокимининг 2019 йил 17 июндаги тегишли қарори билан ҳеч бир асоссиз туман ҳокимлигининг захира фондига қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан “Best Repair” хусусий корхонаси манфаатида Урганч туман ҳокимининг ушбу қарорини бекор қилиш юзасидан Урганч туман маъмурий судига ариза киритилди.
Урганч туман маъмурий суди 2019 йил 1 ноябрдаги қарори билан Урганч туман ҳокимининг 2019 йил 17 июндаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва тадбиркорга фаолият кўрсатиши учун ер майдони қайтариб берилди.

Эслатиб ўтамиз: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсман ходимлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Уларга тадбиркорлик фаолиятингизда юзага келаётган барча муаммоли ҳолатлар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here