Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 8 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун илгари жанжаллашиб қолганларнинг кўзига кўринмаганингиз маъқул. Орангизга янада кўпроқ совуқчилик тушади. Ўзингизни қўлга олинг ва профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида қўшимча билимлар олинг. Рўзғордаги муаммолар бугун жуда енгил бартараф этилади. Ажабланарлиси, улар ўтган йилдан бери пана-пастқамларда қолиб кетганди. Ҳар ишнинг ўз вақт-соати бор деганлари шу бўлса керак-да.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

8 ноябр сиз учун ҳайрат ва ҳаяжонларга бой кечиши кутилмоқда. Қай иш билан банд бўлманг, ҳеч қачон афсусланмайсиз. Аниқроғи, афсусланадиган ишнинг ўзи бўлмайди. Оилангиз тинч бўлишини хоҳласангиз, яқинларингизнинг ишларига аралашманг. Молиявий аҳволингиз худди артериал қон босимига ўхшаб сакраб туриши мумкин. Шуни ҳисобга олиб сергак туринг. Бадавлат одамлардан қарз кўтаришга уринманг. Кейин пушаймон ейсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун янги лойиҳаларга чин кўнгил ва илҳом билан қўл урасиз. Сизни ҳеч ким, ҳеч қандай куч тўхтата олмайди. Жамоавийликдан воз кечинг. Ишларингизни тўлиқ уддалашингиз учун ўзингиздаги куч ва имкониятлар етарли. Пулингиз етса кун давомида ўзингиз учун кичик бир байрам уюштиринг. Кечқурун харидларга қўл уриш, шаҳар айланиш хайрли ўтади. Омад сизга ёр бўлсин! Саломатлигингизни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

8 ноябр куни нималарнидир бажармагандек, ўтказиб юборгандек бўлаверасиз. Аммо шахсий гумонларингиз етовида қолишдан сақланинг. Улар сизга охир-оқибат жиддий зиён етказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида ўта мураккаб бир вазифани адо этишингизга тўғри келади. Хизмат сафарига боришдан бош тортманг. Рақобатчиларингизга худо беш қўллаб бериб қолмасин. Қарорлар чиқаришдан олдин етти ўлчаб бир кесинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бировлардан шубҳаланишдан ўзингизни асранг. Оила қурмаганларнинг айримлари танлагани билан вақтинча хайрлашган бўлса, унга қаттиқ гапиришдан тийилишлари керак. Олдин хотиржам тортинг. Кейингина хулосалар ясанг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишни истасангиз, таваккалчиликка бироз эрк беринг. Кечқурун айримлар бош оғриғи, шамоллаш ва аллергиядан безовта бўлиши мумкин. Врачга учрашишни унутманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

8 ноябрда барча шахсий муаммоларингиз ортда қолади ва кўтаринки кайфиятда янги ишларга қўл уришни бошлайсиз. Ҳатто, арзимас майда-чуйда лаҳзалардан ҳам қалбингиз қувонади. Оилавий ҳаётга келсак, жуфтингиз билан анчадан бери орангиздаги муносабатларга путур етган. Бу масалани ҳал қилиш керак бўлади. Муҳаббатсиз оила қуриб бўлмайди. Қурилган тақдирда ҳам бу оила мустаҳкам бўлмайди. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиши тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун кўпчиликка қаергадир дам олиш учун жўнаб кетиш тавсия этилади. Қаерга боришингизнинг фарқи йўқ. Яхши дам ола билсангиз бас. Дўстларингиздан бири ўтмишдаги ўзаро жанжалингизни ёдга олиб асабингизга тегиши мумкин. Жилмайишга, керак бўлса сукут сақлаш билан жавоб қайтаришга ҳаракат қилинг. Асосийси, кайфиятингиздаги позитивликни йўқотманг. Организмни жисмонан зўриқтиришдан эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 ноябр куни ишхонангиздаги ҳамкасблардан бири асабингизга тегадиган гап айтиши ва бу катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Жанжаллашишдан кўра, ўз ишингизнинг ҳақиқий профессионали эканингизни исботлаб қўйинг, вассалом. Хизмат сафарига чиқиш бугун муваффақиятли кечади. Пулдан ҳам қийналмайсиз. Фақат қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан фавқулодда интим муносабатларга киришишдан сақланинг. Бунинг охири яхшилик билан тугамайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталабданоқ тоғни урсангиз толқон қила оладиган даражада кучли бўласиз. Ишлар ҳам буни пайқаган каби силлиқчасига амалга оша боради. Иш худди эртаклардагидек силлиқ ва сифатли битади. Аммо пул дарёдек оқиб келмоқчи эмас. Уни дарёга айлантириш учун анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Муҳаббатда сизни эҳтиросли дамлар кутиб туради. Бир нафасга бўлсин туйғулар унут бўлади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

8 ноябрда нафақат ўзингиз, балки атрофингиздагиларга ҳам гармония улашиш пайида бўлишингиз талаб этилади. Азалий орзуларингизни ҳақиқатга айлантиришга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бу сизни жамоангиздагилар қаршисида ҳурматсизлантириб қўйиши мумкин. Кўнгилсиз вазиятларда қолиб кетмаслик учун вужудингиздаги темперамент оловини ўз вақтида ўчира билишингиз лозим.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Куннинг биринчи ярмида баъзилар ўтмишдаги муҳаббатини учратиб қолишлари мумкин. У сизга яна муҳаббат изҳор қила бошлайди. Хаёллар чалкашади. Иш унут бўлади. Йўқ, бундай ҳолатда омадга ҳам, бахтга ҳам эришиб бўлмайди. Ўтмиш ўтмишлигича қолиши шарт. Бугунги кунингиз билан яшанг. Молиявий муаммоларга асосий эътиборни қаратинг. Уларни муваффақиятли адо этишнинг ўзи бўлмайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

8 ноябр куни айримларнинг ишхонасида ҳақиқий байрам бошланади. Сизга юқори лавозим беришади. Аслида бу лавозимга бошқа бир ҳамкасбингиз даъво қиларди. Лекин сизнинг омадингиз чопибди. Оилалилар уйда тартиб ва масъулият ҳақида унутиб қўймасликлари зарур. Уйга ўз вақтида қайтишни қайтадан одат қилинг. Уйда таъмир ишларини бошласангиз ҳам зиён қилмайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here