Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон фойдаланишга топширилди (+фото)

0

Ўзбекистон Республикасидаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий окгугга қарашли “Каттақўрғон” дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

Ушбу дала-ўқув майдонининг очилиш маросимида мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Нуроний жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Нормуродов, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тумандаги мактаб ўқувчи ёшлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дала-ўқув майдони чинакам маънода аскар академиясидир. Чунки полигонда ҳарбий хизматчи назарий билимларини амалий синовдан ўтказади. Шу боис, Ватан ҳимоячиларининг ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлиги ошишида, жанговар шайлигининг ривож топишида полигонларнинг ўрни муҳимдир.

Тантанали маросимда сўз олган мудофаа вазири дала-ўқув майдони қурилишида жонбозлик кўрсатган ҳарбий хизматчиларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди. Албатта, бу каби поигонлар юртимиз ҳимояси учун бел боғлаган асл ўғлонлар учун малака ва тажриба орттириш майдони бўлишини таъкидлади.

Шундан сўнг полигон қурилишида ўзининг ватанпарварлигини, юртсеварлигини кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар мудофаа вазири томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, дала-ўқув майдони инфратузилмасини бунёд этган қурилиш ташкилотлари вакилларига тўн кийгизилди.

Очилиш маросимидан кейин мудофаа вазири генерал-майор Б. Қурбонов бошчилигида замонавий дунё талабларига мос келадиган ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт зали, маданият маркази ҳамда жанговар техникалар ва автомобиллар тураржойлари кўздан кечирилди. Аскар ва офицерлар ошхонаси кўздан кечирилаётган паллада унинг бугунги кунда шаҳар марказларида урф бўлган “Миллий таомлар”дан кам эмаслиги алоҳида таъкидланди.

Полигон инфтузилмасидан сўнг навбат дала-ўқув майдонини назардан ўтказишга келди. Ўзбекистондаги энг катта полигон чиндан ҳам дунё стандардларига тўла-тўкис жавоб беради. Унда бир вақтнинг ўзида барча турдаги жанговар техникаларни қўллаган ҳолда ўқув-машғулотарини олиб бориш имконияти яратилган.

Шунинг ўзи ҳам унинг бошқа полигонлардан алоҳида ажарилиб туришини таъминлайди.

Ўтказилган амалий ўқув машғулотларида ҳарбий хизматчилар замонавий полигонда яратилган ўқув жойларида билим ва кўникмаларини намойиш қилишди.

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here