ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

КАКТУС ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Кактус ер юзида бундан 35 миллион йил олдин пайдо бўлган.

2. Кактус Европада Колумбга қадар умуман мавжуд бўлмаган.

3. Калифорнияда шундай кактус тури борки, унинг бўйи 20 метргача етади.

4. Колумб ўзининг кундаликларида ёввойи қабилалар кактус еяётгани ҳақида ёзиб қолдирган.

5. Кактусдан саноатда ичимликлар, совун, шампунлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

6. Мексикада фермерлар кактусни қорамолларга ем сифатида ишлатишади.

7. Дунёдаги энг жажжи кактус блоссфельдин деб аталиб, бўйи атиги 3 сантиметргача етади.

8. Аргентинадаги машҳур дўмбираларнинг қорин қисмига кактус пўстлоғи қопланади.

9. Дунёдаги ягона кактус боғи Монако князлигида бунёд этилган.

10. Дунё бўйича кактуснинг 3 мингта тури мавжуд.

11. Жанубий Америкадаги аборигенлар узоқ вақт кактус игнасидан жарроҳлик амалиётларида фойдаланишган.

12. Номаълум сабабларга кўра итлар ва бўрилар кактусдан жуда қўрқишади.

13. Жанубий Америкадаги эшаклар кактусни севиб истеъмол қилади. Улар олдин туёқлари билан кактуснинг тиконларини тушириб ташлаб, ана шундан кейин ейишни бошлашади.

14. Мексикада янги йил арчаси ўрнига бўйдор кактуслардан фойдаланишади.

15. Кактусларнинг аксарияти 60-65 даражагача бўлган иссиққа ҳам бардош бера олади.

16. Кактуснинг 75-90 фоиз қисми сувдан ташкил топган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади