ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ХИТОЙ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Хитойдаги бойваччалар зарурат туғилса, қиёфадошини топади-да, катта пул эвазига ўзининг ўрнига турмада жазо муддатини ўташ учун ёллайди.

2. Хитойда инглиз тилида гаплашувчилар сони Америкадагига нисбатан бир неча баробар кўпроқ экан.

3. Ҳожатхона қоғози дунёда биринчи бўлиб Хитойда 1300 йили пайдо бўлган.

4. Оқ ранг Хитойда мотам ранги ҳисобланади. Қизил ранг эса аксинча байрам рамзи дея қабул қилинган.

5. Хитой эр-хотинларнинг ажрашиши бўйича дунёда охирги ўринни эгаллайди. Яъни, бу мамлакатда эр-хотинлар деярли ажрашмайди.

6. Хитойда маҳсулот сотиб олиш учун навбат деганнинг ўзи йўқ.

7. Хитойликлар негадир ҳайвонларнинг жигари ва буйрагини ейишмайди. Аммо мушук ейиш бўйича биринчи ўринда туришади. Астағфирилло!!!

8. Хитойда меҳнат таътили барча учун бир хил вақт — Янги йил байрами арафасида бошланади.

 

ҚАДИМИЙ ХИТОЙ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Қадимий Хитойда футбол 1000 йиллардаёқ мавжуд эди.

2. Қадимий хитойликларнинг энг севимли таоми қўзиқорин бўлган.

3. Қадимий Хитойда аждаҳо фахр ва ғурур рамзи бўлган.

4. Қадимий Хитой аҳолиси кўзгу барчани балолардан асрайди деб ҳисоблаган.

5. Осма кўприклар ва қоғоз ҳам қадимий Хитой аҳолиси тарафидан ихтиро қилинган.

6. Қадимий Хитойда ипак ўғриси ўлимга маҳкум этилган.

7. Компаслар ҳам ўша қадимий хитойликларнинг ихтироси ҳисобланади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here