ХУРМОНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ?

0

 

Россиялик диетолог Наталья Прохорованинг айтишича, қандли диабетга учраганлар хурмо емаганлари маъқул экан. Чунки бу мева тури организмга катта миқдорда инсулин ташлайди. Бу бемор ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради. Касал бўлмаган одамлар ҳам хурмони кунига иккитадан кўп емасликлари керак. Негаки, хурмо таркибида оддий углеводлар мавжуд. Буйрагида тоши борлар, ўт қопида муаммо мавжуд бўлганлар, анемиядан азоб чекаётганларга ҳам хурмо истеъмоли тавсия этилмайди. Ошқозонида яраси бор, инфаркт, инсульт каби хасталикларга чалинганлар ҳам хурмони умуман емасликлари керак. Тўғри, хурмо витаминларга бой. У иммунитетни кўтаришда алоҳида аҳамиятга эга. Лекин бу мева тури фақат соғлом одамларга меъёрида ейиш учун тавсия қилинади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here