Америкада 76 ёшли кампирнинг марҳум эрини ўғирлаб кетишди…

0

 

Бу воқеа Американинг Нью-Жерси штатида содир бўлди. Октябр ойи охирларида 76 ёшли Лиз Липоски исмли кампир қариндошлариникига меҳмон бўлиб борганди. Маълум муддат меҳмон бўлгач, яна уйига қайтди. Не кўз билан кўрсинки, уйи эшигини номаълум кимсалар бузиб кириб, қимматбаҳо буюмларини ўмариб кетишибди. Қимматбаҳо буюмларни олишса майлийди, кампир учун бебаҳо бўлган марҳум эрининг ҳокини ҳам уларга қўшиб ўғирлашибди. Марҳум эри 2011 йили оламдан ўтган. Ҳокини кампир яшил қутичага солиб, уйи тўрига қўйганди. Ўзи оламдан ўтса, эрининг ҳоки билан бирга дафн этишларидан умидвор эди.

Мутахассисларнинг айтишича, ўғрилар қутича ичида нима борлигини билишмаган. Шошилинчда уни ҳам олиб кета қолишган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here