ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 8 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1623 йил. — Шекспирнинг илк асарлар тўплами нашр этилди.

1724 йил. — Рус шоҳи Пётр I чўкаётган аскарларни қутқариш учун Нева дарёсига ўзини ташлади. Кейинчалик шоҳнинг ўлимига худди шу амали оқибатида қаттиқ шамоллаши сабаб бўлган.

1793 йил. — Лувр эшиклари илк бор миллий музей сифатида оддий халқ учун очиб қўйилди.

1872 йил. — Америкалик муҳандис Кристофер Шоулз тадбиркор Жеймс Денсмор ҳомийлиги остида дунёдаги биринчи ёзув машинкасини кенг омма эътиборига ҳавола этди.

1895 йил. — Немис физиги Вильгельм Кондрад Рентген рентген нурларини яратди.

1904 йил. — Америкада ўтган президентлик сайловларида Теодор Рузвельт ғалаба қозонди.

1905 йил. — Кронштадтда матрослар қўзғолони бошланди.

1917 йил. — Қишки Саройга ҳужум уюштирилди. Москвадаги большевиклар қақшаткич жанглар натижасида Кремлни эгаллади.

1939 йил. — Мюнхенда ўтган пиво байрамида Гитлерга суиқасд уюштирилди. Аммо Гитлер олдиндан қўйилган бомба портлашига 10 дақиқа қолганда, у ерни тарк этди.

1961 йил. — Қувноқлар ва зукколар клуби (КВН) илк бор телеэкранларда пайдо бўлди.

2000 йил. — Хиллари Клинтон Нью-Йоркда ўтган сенат сайловларида ғолибликни қўлга киритди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here