Келесда ҳайдовчи бошқа бир ҳайдовчини тўппонча билан қўрқитмоқчи бўлди…

0

 

Келесдаги автомобил йўлида светофор ишламаётгани туфайли икки ҳайдовчи ўртасида муштлашув юзага келди. Аслида бу ҳайдовчилар учун кундалик одатга айланган. Светофор ишламайдими, тамом, бир-бирларига йўл бўшатгилари келмайди. Бир киши қоидани бузади-ю, натижада узундан-узун тирбандлик келиб чиқади. Бу муштлашув ҳам силлиқчасига тугаши мумкин эди. Аммо «Матиз» ҳайдовчиси ҳисобланмиш 28 ёшли йигит «Кобальт» автомобилининг 51 ёшли ҳайдовчисини муштлашув жараёнида чўнтагидан тўппонча чиқариб қўрқитиши ошиб тушди. Унинг қалтис ҳаракати интернет ишқибозларини ҳам қўрқитиб юборди. Кейинчалик милиция ходимлари бу ўйинчоқ тўппонча экан қабилида гап тарқатди.

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

vesti. uz

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here