МАТЕМАТИКЛАР ҲАМИША ОЛДИНДА!

0

Юртбошимизнинг эртани кўра билиб фикр юритиши ва ёшларнинг порлоқ келажагини ўйлаши, чунончи, уларнинг билим олиши, ўқиши, изланиши учун қилаётган хайрли ишлари барчамизни ҳурсанд қилмоқда. Жумладан, ўқувчи ёшларнинг умумтаълим мактабларида, олий ўқув юртларида сифатли таълим олишлари, ўз иқтидорини жамият ва халқ учун сафарбар эта билиши учун ҳамма шароитлар яратилган. Улардан фақат кутилаётган нарса – ҳаракат ва меҳнат.

Таълим соҳасига берилаётган эътиборни Президентимиз томонидан илгари сурилган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналиши 4.4. бандида, яъни Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш; умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш; таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш;

Шу йўналишинг яна бир муҳим 4.5. бандида Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, яъни жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш борасидаги сермазмун ишлар ҳар бир инсоннинг ўсиб камол топиши ва унинг ҳаётидаги муҳим фармонлардан бири десак адашмаган бўламиз.

Вилоятимизда ҳам ёшларга таълим-тарбия бериш билан шуғулланаётган қатор мактабларда, жумладан Урганч туманидаги 38-сонли умумий ўта таълим мактабида ҳам ўқувчиларни сифатли ўқитиш мақсадида талабчан ўқитувчилар томонидан энг замонавий методлар асосида иш олиб бориш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш: тўгарак машғулотлари, кўнгилочар тадбирлар уюшириш;  компютер техникасидан фойдаланган ҳолда электрон дарслар ўтиш ва бошқа бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Мактабда математика ва информатика фанларига алоҳида урғу берилиб, малакали устозлар томонидан ҳар ҳафтада очиқ дарслар, математика фан ойлиги доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

“Ёш математиклар” тўгараги бошқа тўгараклар ичида ўқувчилар сонининг кўплиги, машғулотларнинг сифат даражаси юқори экани, ўқувчиларни ўзига жалб эта олгани билан ажралиб туради.

Бу йил ўтказилган “Билимлар беллашуви” Урганч туман босқичида мактабнинг 6-“Б” синф ўқувчиси, “Ёш математиклар” тўгарагининг фаол аъзоси Тохиров Тохиржон фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Минг қадамлик йўл ҳам – биринчи қадамни қўйиш билан бошланади. Ҳозирги кичик ютуқлар албатта бир кун келиб муборак ғолибликка айланади. Бунинг учун албатта ўқувчиларга талабчан ўқитувчилар сабаб бўлади. Бу йўлда барча ўқитувчи-устозларга куч-чидам, сабр-тоқат ва омад тилаб қоламиз.

 

Гўзал Болтаева

Хоразм вилояти, Урганч туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here