Самарада эркак қўшнисини кечаси шовқин кўтаргани учун уриб ўлдириб қўйди…

0

 

Бу фожиали манзара Самарадаги кўп қаватли уйларнинг бирида кузатилди. Айтишларича, кечаси қўшни эркак ўз квартирасида бўла туриб шовқин кўтарган. 29 ёшли қўшни эркак бу шовқинга чидай олмай, уникига кирган-у, тепкилай кетган. Натижада у қўшнисига кўплаб қўл ҳамда оёқ зарбаларини йўллади. Жароҳатлар шу қадар жиддий эдики, квартира эгаси ўша жойнинг ўзида оламдан ўтди. Қотил қўлга олинди. Суд уни 5 ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Судланувчи жазони интизом кучайтирилган колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here