Тарихимиз сизга «трали-вали» эмас…

0

“Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековга!, деб ёзган platforma.uz канали. Ва Бахтиёр Абдуғафурнинг facebookдаги саҳифасида “Султон Жалолиддин Мангуберди” сериали сценарийси ҳақида билдирган фикрини келтирган.

“Султон Жалолиддин Мангуберди” сериали сценарийсини турклар ёзаётгани, менимча, тўғри эмас.

Биринчидан, халқимизнинг миллий ўзига хослиги, урф-одатлари ва руҳиятини тўлиқ тушуниш, англаш лозим.

Иккинчидан, хоразмшоҳлар ва султон Жалолиддиннинг жанг санъати, ҳукуматни идора қилиш усули бўйича энг кўп тадқиқотлар ўзимизда — кирилл ёзувида эълон қилинган. Аксарияти таржима бўлмаган.

Учинчидан, миллий давлатчилигимизнинг ёрқин саҳифаларидан бири холис ёритиладими?

Қолаверса, Жалолиддиннинг атрофидаги ҳар бир киши — вазир, ҳожиб, хон, амир, малик… Ҳар икки ҳарам ҳаёти, девон ишлари, ануштегинларнинг ҳарбий иқтидори ёритилмаса, уларнинг ўзига хос вазифалари кўрсатилмаса, тўлақонли ва ноёб тарих бўй бермайди.

Жалолиддинни Жалолиддин қилган шахслар — унинг дўстлари, Кузбор Малик, Ахос Малик, Темур Маликни улар биз англаганчалик тушунадими?»

Xs.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here