Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тансоқчилари Парижда мухолифатчилар билан муштлашиб қолди…

0

 

Муштлашув 7 ноябр куни кечқурун содир бўлди. Шу вақт Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Франция тадбиркорлари билан музокаралар олиб бораётганди. Учрашув бўлаётган жойга яқин манзилда Тожикистон президенти қўриқлаш хизмати вакилларига «Гуруҳ-24» мухолифатчи гуруҳ аъзолари яқин келиб бақир-чақир қила бошлашди. Қўриқчилар улардан сукут сақлашни сўрагач, мухолифатчилар қўриқчиларни ҳақоратлай бошлади. Охири бу ҳақоратлар муштлашувга айланди. Тез орада у ерга эллик нафардан ортиқ жандармлар ва «Тез ёрдам» кареталари етиб келди. Жандармлар икки муштлашаётган томон орасида туриб, уларни бир-бирига яқин келишга қўймади.

Асосан Европа давлатларида Тожикистон президенти сиёсатига қарши норозилик акциялари ташкил этишга одатланган мухолифатчилар куни кеча Швейцарияда ҳам тартибсизликларни келтириб чиқарганди. Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр куни Эмомали Раҳмон Швейцария ҳукумат вакиллари билан учрашиб, бир нечта ўзаро ҳамкорлик билан боғлиқ муҳим ҳужжатларни имзолаганди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here