Тошкент шаҳар ИИББга 523та янги машина сотиб олинади

0

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 523та янги машина харид қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишда ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасини босқичма-босқич замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Қуйидагилар:

2020–2022 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасини замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш дастури;

2020 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва ҳудуд аҳолисининг фарзандлари учун қуриладиган ва капитал таъмирланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари рўйхати тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июнига қадар қарорнинг 2-иловаси 1-бандида, 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар 2-бандида кўрсатилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўяди.

Белгиланишича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 сентябрдаги 769-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади;

қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва капитал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, шунингдек ичимлик суви ва оқава сув ташқи муҳандислик тармоқларини кўчириш ҳамда қуриш, объектларнинг атроф ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган объектларни қуриш учун белгиланган тартибда ер майдони ажратилишини таъминлайди.

2020-2022 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасини замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш дастури

2020 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва ҳудуд аҳолисининг фарзандлари учун қуриладиган ва капитал таъмирланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари рўйхати

 

kun.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here