Твиттернинг собиқ ходимлари Саудия Арабистонига жосусликда айбланяпти

0

АҚШ адлия вазирлиги Твиттер ижтимоий тармоғининг собиқ икки ходимини Саудия Арабистони фойдасига жусуслик билан шуғулланганликда айблади.

Айбланаётганлардан бири АҚШ, иккинчиси Британия фуқаросидир.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Твиттер ходимлари хизмат ваколатларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплашган ва Саудия Арабистонига берган. Гап 6 мингдан зиёд аккаунт ҳақида бормоқда, бу аккаунтларнинг эгалари орасида Риёзни танқид қилиб келганлар ҳам бор. Жосуслар айниқса 2015 йилда фаол бўлгани айтилмоқда.

Қирол маъқуллади: АҚШ Саудия Арабистонига 3 мингта аскар жўнатади

Саудия Арабистони ва Твиттер ходимлари ўртасидаги воситачиликни яна бир британиялик амалга оширган, уни ҳам жосусликда айблашяпти. The Washington Post нашрининг ёзишича, америкалик собиқ ходим 5 ноябрда қўлга олинган, британияликлар эса Саудия Арабистонида экани тахмин қилинмоқда.

Твиттер вакиллари АҚШ адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюросига жосусликда гумон қилинаётганларни аниқлагани учун миннатдорчилик билдирди.

 

azon.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here