Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 9 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

9 ноябр куни ҳаёт йўлингизни тўсиқлардан, зарарли лаҳзалардан тозалаш билан шуғулланинг. Зиммангиздаги вазифа оғир, аммо эзгуликка етишишни истасангиз, бу оғирликка бўйсунмаслигингиз керак бўлади. Атрофдагиларни қайсидир масалада алдашга уринманг. Ўзингизга қийин бўлади. Пул билан боғлиқ операцияларда таваккалчиликдан йироқ бўлинг. Қалбингиз етарлича меҳр-оқибатга тўла бўлса, шахсий ҳаётингиз асалдек тотли кечади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Оилали бўлсангиз, жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишингиз талаб этилади. Бу ишда яқин дўстлар маслаҳати асқотиши мумкин. Кун давомида организмингизни зарарли моддалардан, миянгизни бўлмағур хаёллардан тозалашга ҳаракат қилинг. Руҳий ҳолатингизни меъёрий ҳолатда ушланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Туҳматга қолишдан сақланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

9 ноябрда йирик харидларга қўл урмай қўя қолганингиз маъқул. Улар яқин келажакда сизни инқирозга юз туттириши мумкин. Муҳаббатда оиласизлар ҳар тарафлама бош қотириш билан банд бўлишади. Лекин кечқурунга бориб муаммо ҳал бўлади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда яқин танишингиз ёрдам қўлини чўзиши кутилмоқда. Оилалиларга маслаҳат шуки, ташқарида ишқий саргузаштларга берилманг. Оилангиз бузилиб кетиши ҳеч гап эмас. Кечқурун севимли китобларингиздан бирини ўқиб вақт ўтказинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Янги танишувларни амалга оширсангиз, жуда сергак ва мулойим бўлинг. Тилингизга асло эрк бера кўрманг. Акс ҳолда янги танишув катта жанжал билан якун топиши мумкин. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз катта ишга пул тикишдан олдин тарозининг икки палласини яхшилаб кўздан ўтказишлари лозим. Арзимас хато ҳам катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар хайрли ўтади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

9 ноябр куни арслон буржи остида туғилганлар биринчи бўлиб бахтли келажак ҳақида режа тузиб олишлари керак. Гарчи моддий жиҳатдан бунга тайёр бўлмасангиз ҳам, барибир режа тузишдан бош тортманг. Ишхонангиздаги юмушларни адо этишда барча шубҳаларни четга суриб, ўзингизга тўлиқ ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Айримларнинг шахсий ҳаётида майда кўнгилсизликлар юзага келиш хавфи бор. Бундай вазиятда ақл билан иш тутинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ўзингизча қаршингизда мавжуд вазиятларни ўзгартиришга уринманг. Тақдирга итоат этинг. Хотиржам тортинг. Оилали бўлсангиз, бугунги кунингизни тўлиқ фарзандлар учун бағишласангиз ҳам ёмон бўлмайди. Болалар тарбиясида эҳтиёткорлик жуда зарур бўлади. Кун охирида даромадларни ва харажатларни обдон кўздан ўтказинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

9 ноябрда оила қурмаганлар бўлғуси тақдирдоши билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади. Аммо унга айтмоқчи бўлган гапингизни аввал миянгизда таҳлилдан ўтказинг. Ишхонада зиммангиздаги вазифаларни фақат ўз кучингизга таянган ҳолда амалга оширинг. Янги лойиҳаларга қўл урсангиз, албатта омад сизга кулиб боқади. Ёлғизларнинг баъзилари бугун кечки пайт орзусидаги инсонни учратиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунги кунингиз харажатлар билан бошланиши кутилмоқда. Аммо меъёр бўлади. Хавотирга ўрин йўқ. Бугун саломатликни мустаҳкамлаш ҳам муваффақиятли кечади. Витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг, парҳез тутинг ва спиртли ичимликлардан воз кечинг. Жанжалкашлардан нарироқ бўлинг. Сершовқин давралардан қочинг. Улар ҳам жанжалларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

9 ноябр куни йирик харидларга беихтиёр муккангиздан кета бошлашингиз мумкин. Аммо бу яхшиликка эмас. Зудлик билан тўхташингиз керак. Ишга, ўқишга кеч қолмаслигингиз, масъулиятни чуқур ҳис этишингиз, одамлар билан мулоқотда мулойим бўлишингиз тавсия этилади. Бугун кимки саёҳатга отланса, албатта муваффақиятлар уники бўлади. Кечқурун овқатланиш режимига кўз ташлаб олинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сизнинг кунингиз. Асосийси, даромад мўл бўлади. Фақат ҳар жабҳада қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Маданий тадбирлар муваффақиятли ўтади. Муҳаббатда ташаббусни ўз қўлингизга олишингиз лозим. Суюкли инсонингиз билан вақтинча айрилишингизга тўғри келса керак. Лекин қайғуришга асос йўқ. Айрилиқ яхшиликка хизмат қилади, ишонинг. Кечқурун айримларникига меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

9 ноябрда молиявий муаммоларни бартараф этишда кўнгилсиз вазиятлар юзага келиши кутилади. Рўзғордаги муаммолар ҳам сизни мамнун торттирмоқчи эмас. Муҳаббатда етти ўлчаб бир кесинг. Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр бўлинг. Киссавур ва фирибгарлар назарига тушишдан сақланинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Атрофдагилар, айниқса, оила аъзоларингиз билан муносабатларда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Кун бўйи ўзингиз эмас, ўзгаларнинг муваффақиятларидан хурсанд бўлишга уриниб кўринг. Буни уддалай олсангиз, обрўйингизга обрў қўшилиши тайин. Молия билан фақат сергак ҳолда шуғулланинг. Бугун хизмат сафарига бориш, раҳбарлар билан мулоқот қилиш, романтик учрашувлар хайрли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here