Йўқолиб қолган йигит юзасидан илк баёнот берилди

0

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда, дея бошланади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ахборот хизмати тарқатган хабар. Бу ўзбекистонлик жамоат ташкилотлар томонидан воқеа юзасидан берилган илк баёнот.

Айтилишича, Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган.

“Бизга маълум қилишларича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилаётгани маълум қилинган.

Баёнот якунида жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишига истак билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқ ва ўзбекистонлик интернет янгиликлар порталлари тарқатган хабарларга кўра,  20 яшар андижонлик Абдуллоҳ Тоҳиров жорий йил 26 октябрда Андижон ИИБга чақиртирилган ва шу кундан фуқаро тўғрисида ҳеч қандай дарак мавжуд эмас.

Sputniknews-uz.com

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here