ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 9 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1520 йил. — Дания, Норвегия, Швеция қироли Кристиан II Стокгольмдаги душманларига қарши курашни тўхтатди.

1582 йил. — Иван Грозний билмасдан, тасодифан ўғли Иванни ўлдириб қўйди.

1799 йил. — Наполеон Бонапарт Директория режимини йўқ қилди. Ҳокимиятни ўз қўлига олди.

1907 йил. — Британия қироли Эдуард VII га дунёдаги энг йирик «Куллинан» олмосини ҳадя этишди.

1923 йил. — Гитлер тарафдорларини Мюнхен марказий майдонига олиб чиқди. Ҳукумат қўшинлари уларни ўққа тутди. Гитлер яраланди.

1925 йил. — Германияда «СС» отрядлари тузилди.

1926 йил. — Совет ихтирочиси П. Тагер товушли кинога асос солди.

1940 йил. — СССР даги мактабларда хорижий тиллардан дарс бериш жорий этилди.

1951 йил. — Америка ер остида атом бомбасини синовдан ўтказди.

1985 йил. — Шахмат бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида 22 ёшли Гарри Каспаров ўша пайтда шахмат қироли ҳисобланган Анатолий Карповни 13: 11 ҳисобда енгиб, жаҳон чемпионига айланди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here