МАНДАРИННИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

Мандарин инсон организми учун фойдали витаминлар, микро ва макро элементлар, антиоксидантларга бой. Мандарин таркибидаги бета-каротин юрак фаолиятини яхшилайди. Аммо уни сақланиш муддати узайиши учун қайта ишланганда, хавфли жиҳатларга ҳам эга бўлиб қолади.

Мандарин, айниқса, ошқозон-ичак йўлларида муаммоси борлар учун жуда хавфли. Уни оч қоринга емаслик тавсия этилади. Мандариннинг пўстидан дамлама тайёрлаб ичадиганлар бу одатдан воз кечишгани маъқул. Бу дамлама организм учун ўта хавфли ҳисобланади. Чунки юқорида таъкидланганидек, мандаринни қайта ишлаш жараёнида турли кимёвий моддалардан фойдаланишади. Улар мандарин пўстига ўтириб қолади.

 

loading...