Одессада кар-соқов полициячи хотинини пичоқлаб ўлдирди. Нега?..

0

 

Шу куни исми-шарифи сир тутилган кар-соқов полициячи ўз уйида хотини билан туғилган кунини нишонлаётганди. Ичкилик меъёридан ошгач, кар-соқов эр-хотинлар ўртасида жанжал юзага келди. 36 ёшли кар-соқов полициячи кутилмаганда қўлига пичоқни олди-ю, хотинига кўплаб тиғ зарбаларини йўллади. Аёл шу ернинг ўзида вафот этди. Етиб келган «Тез ёрдам»чилар полицияга хабар беришди. Қотил қўлга олинди. У дастлабки тергов жараёнида хотини хиёнат қилганини тан олгани ҳақида айтиб берди. Қотил хиёнат ҳақидаги бу хабарни кўтара олмабди ва хотинини ўлдиришга аҳд қилибди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни давом этмоқда.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here