ҚАДАҲ СЎЗИ… (ҳажвия)

0

 

Бир куни тоғ йўлида бир навқирон йигит ўзининг гўзал хотини билан кетиб борарди. У жуда ақлли эди. Худди кўричак хуружидек ўткир эди мияси. Муштлари ҳам ўта қаттиқ. Оти эса, худди отдек чопоғон.

Икковлари узоқ йўл босишди. Охири қорнилари очди.

Шу пайт йигит чўққида бир эшак турганини кўриб қолди. Милтиғини олди-да, эшакка қараб ўқ узди. Эшак қимирламай тураверди. Йигит отини тўхтатиб яна ўқ узди. Эшак бу гал чап бериб қолди.

Йигит отдан тушиб астойдил ёнбошлади ва эшакни яхшилаб мўлжалга олди. Лекин… Ярамас қочиб кетди…

Шундай қилиб йигит ва унинг рафиқаси кимсасиз тоғда очдан ўлди.

Келинглар, орамизда шундай эшаклар бўлмаслиги учун ичайлик!

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here