Қўқонлик ажойиб хонанда ва бастакор Тоҳирбек Маҳкамовнинг хит қўшиқларидан бири… (ВИДЕО)

0

 

 

ҚЎҚОНЖОНГА ҚИЗ УЗАТИНГ…

Муҳаббатга кўп ишонманг, муҳаббатга,

Туркман қиз ҳам ёр бўлмади Муҳаммадга.

Опажонлар орзу-ҳавас тиласангиз,

Қўқонжонга қиз узатинг, Қўқонжонга.

Қизингизнинг маликадай бахти бўлар,

Муҳаббатда унинг тилло тахти бўлар,

Беш вақт намоз ўқишга ҳам вақти бўлар,

Қўқонжонга қиз узатинг, Қўқонжонга.

Ҳар ҳовлининг ўртасида гулзори бор,

Момолари суйиб чалган дутори бор,

Кўнглимда куй эшитмоқнинг хумори бор,

Қўқонжонга қиз узатинг, Қўқонжонга.

Гарки сўзим ёлғон бўлса, золим бўлай,

Заҳмат чеккан жонингизга дармон бўлай,

Истасангиз куёвингиз ўзим бўлай,

Қўқонжонга қиз узатинг, Қўқонжонга.

 

 

loading...