Сардор Рашидов порлаган ўйинда Хави бошқарувидаги “Ал-Садд” йирик ҳисобда таслим этилди ВИДEО

0
Қатар юлдузлар лигасининг 10-турида “Ал-Садд” ўз майдонида “Қатар СК”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (0:3) ютқазди.
Учрашувда ҳисобни 9 дақиқада меҳмонлар аъзоси Сардор Рашидов очди. 

1-тайм ўрталарида эса Рашидовнинг самарали узатмасидан кейин унинг жамоадоши Кайке дарвозани ишгъол этди – 0:2.

90+4 дақиқада эса яна катта саҳнага ўзбекистонлик футболчи чиқди ва унинг кучли зарбасидан кейин ўйинга якуний нуқта қўйилди. 

loading...