ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирди

0

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга бораётган ёки унинг ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини об-ҳаво шароити туфайли эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

Вазирлик матбуот хизматида айтилишича, Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида совуқ тушиши, қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли йўлларда кутилмаган ҳолатлар содир бўлиши мумкин.

Шу сабабли ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқаролари автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий рискларни ҳисобга олишлари ва тегишли чоралар кўришлари зарурлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 18 январь куни автобуснинг ёниб кетиши оқибатида  52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. Автобуснинг ёниб кетишига кавшар лампа сабаб бўлган. Автобуснинг двигатели ўчиб қолганлиги ва машина ичи совуқ бўлганлиги сабаб ушбу кавшар лампадан иситгич сифатида фойдаланилган. У икки соатга яқин ишлаган ва газ-бензинли аралашма бутун салонни эгаллаган. Тасодифан бензин тўкиб юборилганида эса ёнғин юзага келган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here