Тожикистон чегарасидаги хунрезликларни «ИШИД» жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олди…

0

 

Шу йил 6 ноябр куни Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасига 20 нафар жангари қуролли ҳужум уюштиргани ҳақида маълумот бергандик. Аввало Тожикистон ички ишлар вазирлиги мутасаддилари жангариларнинг шахсини аниқлади. Уларнинг хабарига кўра, жангарилар асосан Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан экан. Жангарилар орасида аёллар ҳам борлиги аниқланди.

Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида 15 нафар жангари каллакесар йўқ қилинди, 5 нафари асирга олинди. Аммо чегара қўшинлари аскарлари ва бир нафар милиционер ҳам ўлим топган.

Куни кеча Ишкободда амалга оширилган ушбу террор ҳаракатини дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» террор гуруҳи ўз зиммасига олган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here