Тошкентда тақиқланган ерга қўйилган машиналарни оммавий тарзда эвакуация қилишмоқда…

0

 

Шу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси расман маълумот тарқатан. Маълумотда айтилишича, «Бек Тўпи», Чилонзордаги буюм бозори атрофида тақиқланган жойларга қўйилган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилган. Бунга аҳоли вакилларининг сонсиз шикоятлари сабаб бўлган.

— Кўпчилик нотўғри ерга қўйилган автомобиллар туфайли тирбандлик юзага келганини айтиб шикоят қилганди, — дейилади маълумотда. — Бундан ташқари, нокерак ерга қўйилган машина бошқа автомобилларнинг эркин ҳаракатланишига халал беради.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир тақиқланган жойга қўйилган машина учун 66 минг 900 сўм миқдорда жарима белгиланади. Агар қоидабузарлик бир йил давомида такрорланса, ҳайдовчи 111 минг 500 сўм жарима тўлайди.

upl. uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here