Туркия элчиси: Нодира Қодированинг ўлими ҳар томонлама ва синчковлик билан ўрганилмоқда

0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркия элчиси Эр Меҳмет Сурайя билан учрашди.

Маълум қилинишича, Туркия элчиси 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга тушунтириш олиш таклиф қилинган.

Учрашувда элчи Ўзбекистон фуқароси вафотига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган. Элчи ҳозирги пайтда Туркиянинг тегишли идоралари ҳар томонлама ва синчковлик билан тергов ўтказаётганини, ушбу ишга доир барча ҳолатлар ўрганилаётганини айтган.

Шунингдек, элчи тергов объектив олиб борилиши, Ўзбекистон томони эса тезкор ва мунтазам тарзда терговнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилинишини маълум қилган.

Sputniknews-uz.com

loading...