Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 10 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун бировларнинг ишига аралашишингиз тавсия этилмайди. Айниқса, ишхонангиздаги ҳамкасбларнинг айримлари нолий бошласа, уларга маслаҳат бериб овора бўлманг. Охир оқибат ўзингиз айбдор бўлиб қоласиз. Бунинг ўрнига бор куч ва имкониятларни бир нуқтага жамлаб бажарадиган ишингизда янгиликлар яратишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда ўз принципларингизга асосланган ҳолда иш тутинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

10 ноябр сиз учун оғир кечиши мумкин. Ишхонангизда сиздан ранжийдиганлар хит қилса, уларнинг баъзилари сизнинг кўнглингизга ўтиришмай, ич-этингизни ея бошлайсиз. Бир сўз билан айтганда, ўзаро қарама-қаршиликлар ҳукм суради. Аммо куннинг иккинчи ярмида аввал бажарган ишингиз учун мукофот пули оласиз ва кайфиятингизда яна позитивлик пайдо бўлади. Шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун ким билан гаплашманг, албатта хурсандчиликка эришасиз. Тўғри, ора-сирада майда бўлса-да кўнгилсиз хабарлар келиб туради. Бироқ хурсандчилигингиз олдида улар майдалигича қолиб кетаверади. Қариндошлардан бири қўнғироқ қилиб моддий ёрдам сўраши мумкин. Имконингиз бўлса албатта ёрдам беринг. Кечқурунга бориб барибир асаблар чарчайди. Шунинг учун эрта кунда ухлашга ётганингиз маъқул. Ёки севимли хоббингиз билан банд бўлинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

10 ноябрда оила қурмаганларни совғалар ва муҳаббат изҳорлари кутади. Ниҳоят бу дунёда ёлғиз қолмаслигингизни тушуниб етасиз. Молиявий муаммоларингизни ўйлаб қайғуга ботманг. Бунинг ўрнига уларни тез фурсатда бартараф этиш йўлларини қидиринг. Башарти анчадан бери пул тўплаб юрган бўлсангиз, йирик харидларни амалга оширишингиз мумкин. Яна муҳаббатда тезкор қарорлар чиқаришдан сақланинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Аёллар эрталаб гардеробини яна бир бор кўздан ўтказиб олсалар ёмон бўлмайди. Дўкон айланиб ўзингизга ёққан кийимни харид қилишга ҳам ҳақлисиз. Бу масалада пулни аяманг. Моддий аҳволингизни яхшилашда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Танишлар ёки дўстлардан ёрдам сўрашингиз зарурга ўхшайди. Ким меҳнат таътилида бўлса, дам олишни кўнгилдагидек режалаштириши тавсия этилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

10 ноябр куни ҳам жисмоний, ҳам ақлий бадантарбия билан шуғулланишингиз керак. Ёки камроқ босимдаги жисмоний зўриқишлар ҳам сизга ёрдам бера олади. Кайфиятингиз позитив ҳолатга кўтарилади. Иш жараёнида миянгизни бўлмағур хаёллардан тез-тез тозалаб туринг. Йўқса, улар ишга ҳам, яшашга ҳам қўймайди. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, эҳтиёткорлик билан иш кўринг. Муҳаббатда сизни муваффақиятли лаҳзалар кутади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун ишхонадаги ишлар билан шахсий ишларни аралаштиришдан сақланишингиз керак. Уларнинг ҳар бирига алоҳида муносабатда бўлинг. Агар барчани ҳайратга соладиган бир иш қилишни ўйлаб юрган бўлсангиз, бугун пайти етди. Шу нарса шахсий ҳаётингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жуфти билан жанжаллашиб қолганлар бўлса, бугун ақл билан иш тутган ҳолда ярашиш пайида бўлишлари лозим. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

10 ноябрда ҳаётингиздаги энг муҳим воқеалар содир бўлади. Фақат олдиндан вазиятни таҳлил қилинг. Саломатлигингизда муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Шамоллаш, аллергиядан безовталанишингиз кутилади. Эҳтиёт чораларини кўрмасангиз бўлмайди. Ҳатто, врач қабулига бориш учун вақтингиз етмаса-да, хасталик кучайишига йўл қўйманг. Кўпроқ дам олинг. Витаминга бой мевалар истеъмолига эътибор қаратинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Агар кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъдангизни куннинг биринчи ярмидаёқ бажаришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз билан боғловчи кўприкларни йўқ қилишга уринманг. Кун давомида қарзга ботишингиз, жарималарга тушишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Мабодо бу муаммолар кечга қадар ҳал бўлмаса, кечқурунга мўлжалланган учрашувларни бекор қилишингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

10 ноябр куни ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам енгил-елпи қарашдан тийилинг. Акс ҳолда бугун қуруқ чўнтак билан қолиб кетасиз. Кимгадир кун давомида собиқ муҳаббати қўнғироқ қилиб хурсанд этиши мумкин. Лекин оилали бўлсангиз, у билан учрашишни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Оқибати ёмон бўлади. Бугун олис сафарга чиқиш ҳамда иш юзасидан ўзга шаҳарга бориш муваффақиятли кечади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун шиорингиз ўзгаларга яқиндан ёрдам бериш билан чамбарчас боғлиқ бўлиши лозим. Ўйлайдиган ўйларингиз ҳам фақат софликдан иборат бўлиши зарур. Бошқалардан бундай муносабатларни кутиб ўтирманг. Ўзингизни билинг ва яқин инсонлар ҳақида қайғуринг. Шунинг ўзи етади. Молия масаласида хасислик қилманг. Оила ва рўзғор учун анча-мунча пул керак бўлади. Сарфланг. Афсусланмайсиз. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

10 ноябрда балиқ буржи остида туғилганлар мазали таомлар, ширинликлар истеъмолини тусай бошлайди. Агар ортиқча вазндан азобланмаётган бўлсангиз, бемалол иштаҳага эрк бераверсангиз ярашади. Барибир ёғли, шўр ва аччиқ таомлардан нари бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олинг. Кечқурун хорижда ишлайдиган дўстингиз ҳақида хушхабар эшитасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...