Ўзбекистон фуқароси самолёт бортида оламдан ўтди…

0

 

Яқинда «Домодедово-Фарғона» йўналиши бўйича ҳавога кўтарилган самолёт бортида ўзбекистонлик эркак кутилмаганда ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Учувчилар унга тиббий ёрдам кўрсатиш илинжида самолётда Самарада қўндиришди. Афсуски, эркак то тиббиёт ходимлари етиб келгунча оламдан ўтди.

Маълумотларга қараганда, эркак инфаркт ва ўпкада шиш ҳосил бўлиши туфайли ўлим топган. Марҳумнинг жасадини ватанга етказишган.

Ҳамюртимизни Оллоҳнинг ўзи раҳматига олсин! Яқинларига сабр берсин!

 

loading...