Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги Ўрта Осиё дербиси ўз якунига етди ВИДEО

0

Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида Ўзбекистон – Қирғизистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди ва унда майдон эгалари ишончли (3:1) ғалабга эришишди.

Ўйинда ҳисобни 11 дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Игор Сергеев очди.

1-тайм ўрталарида эса Фархат Мусабеков орадаги фарқни тиклади.

Кейинги бўлим бошларида Достон Ҳамдамов рақиб дарвозасини ишғол этиб, майдон эгаларини олдинга олиб чиқди.

80 дақиқада Жамашид Искандеров ажойиб комбинацияни якунлаб орадаги фарқни оширди.

Шу тариқа, баҳсда Вадим Абрамов шогирдларининг қўли баланд келди.

ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 3:1 (1:1, 2:0)

«Пахтакор» стадиони

Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).

Голлар: Игорь Сергеев 10, – 1:0. Фархат Мусабеков 29, – 1:1. Достонбек Ҳамдамов 53, – 2:1. Жамшид Искандеров 80, – 3:1.

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (5.Рустамжон Ашурматов, 46), 9.Одил Аҳмедов, 15.Мурод Холмуҳаммедов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 64), 7.Одил Ҳамробеков (6.Лутфулла Тўраев, 58), 2.Аброр Исмоилов (8.Икромжон Алибоев, 46), 13.Санжар Қодирқулов, 4.Хуршид Ғиёсов (22.Жамшид Искандеров, 70), 19.Азизбек Турғунбоев (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 21.Игорь Сергеев.

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 23.Олег Зотеев, 18.Сардор Собирхўжаев, 10.Жалолиддин Машарипов, 11.Ҳумоюн Муртозаев.

Қирғизистон: 1.Павел Матяш, 3.Тамирлан Козубаев, 4.Мустафа Юсупов, 8.Гулжигит Аликулов, 9.Эдгар Бернхардт (20.Бахтиёр Дуйшобеков, 63), 10.Мирлан Мурзаев (18.Қайрат Жиргалбек Уулу, 63), 11.Бекжан Сагинбаев (14.Александр Мишченко, 63), 12.Одилжон Абдрахманов, 17.Акрамжон Умаров (7.Азамат Байматов, 74), 19.Виталий Люкс (15.Муролимжон Аҳмедов, 7), 21.Фархат Мусабеков (23.Аҳлиддин Исроилов, 64).

Захира: 13.Қутман Кадирбеков, 16.Виталий Кашуба.

loading...