Хитойлик аёл ўқувчи ўғлига уй вазифасини тушунтираман деб инфарктга учради…

0

 

Бу воқеа яқинда Хитойнинг Хубей шаҳрида содир бўлди. 36 ёшли аёл учинчи синфда ўқийдиган ўғлига математикадан берилган уй вазифасини тушунтириш билан овора эди. Қанча уқтирмасин, болакай сира уқа олмасди. Охири вазият шу даражага бориб етдики, аёл кутилмаганда юрагини чангаллади.

Эри тезда «Тез ёрдам» чақирди. Уни касалхонага олиб кетишди.

Инфарктга учрабди.

Гарчи тез кунда оёққа туриб уйга қайтган бўлса-да, аёл бир нарсага амин бўлди.

Врачларнинг гапи рост экан. Инфаркт асаб бузилишидан келиб чиқаркан.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here