ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

АФРИКА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Африка одамзод илк бор пайдо бўлган ва шаклланган қитъадир.

2. Африкада ҳали фанга маълум бўлмаган энг ноёб жониворлар яшайди.

3. Дунёдаги энг катта саҳро бўлмиш Саҳрои Кабир ҳам Африка қитъасида жойлашган.

4. Африкага шуҳрат келтирган яна бир мавжудлик Виктория шаршараси ҳисобланади. Шаршаранинг узунлиги 1 километрдан кўпроқ, баландлиги эса 100 метрдан зиёд.

5. Африкадаги айрим қабилалар бегемот гўштини еб кун кечиради.

6. Африка фуқаролари энг қисқа умр кўрадиган қитъадир. Бу ерда аёллар ўртача 48, эркаклар 50 йилга яқин умр кўради.

7. Африка давлатларидан бири Жазоирда бир дарё бор. Дарёда сув ўрнига сиёҳ оқади.

8. Африка шахсий Венециясига эга. Ганвьедаги одамлар уйлари сув устига қурилган. Улар фақат қайиқларда ҳаракатланади.

9. Мисрдан у қадар узоқ бўлмаган Ўрта Ер денгизи тубида Гераклион шаҳри мавжуд. У қачонлардир сув остига ғарқ бўлган. Бироқ олимлар яқиндагина сув остида шундай шаҳар борлигини аниқлашди.

10. Марокашда ғалати эчкилар яшайди. Улар дарахтлар устида шохдан шохга сакраб барглар билан озиқланади.

11. Дунё бўйича сотиладиган олтиннинг тенг ярми Африкада қазиб олинади.

12. Африкада дунёдаги энг новча ва энг пакана одамлардан иборат қабилалар бор.

13. Африкада «яланғоч ерковлар» деб аталган кемирувчи жонивор яшайди. Унинг организмидаги тўқималар ҳеч қачон қаримайди. Кемирувчининг ўзи ўртача 70 йил умр кўради. Танасини кессангиз ҳам, ёқсангиз ҳам ҳеч қандай оғриқни ҳис этмайди.

14. Қитъанинг номи қачонлардир шу ерда яшаган «Афри» қабиласи номидан олинган.

15. Африкада яшайдиган айрим қабилалар аъзолари ҳануз олов нималигини билмайди.

16. Ғарбий Африкада Матаби қабиласи бор. Қабила аъзолари футбол ўйнашни жонидан ортиқ кўради. Фақат футболда тўп ўрнига одам бош чаноғидан фойдаланишади.

17. Африканинг айрим давлатларида ҳамон матриархат тузуми ҳукмронлик қилади. Бу ерда аёллар эркаклардан иборат ҳарамларга эга.

18. Африкада Баобаб деган дарахт бор. Бу дарахт ўз танасида 120 литрдан ортиқ сувни заҳира сифатида ушлаб туради. Шунинг учун ўтда ёнмайди. Дарахт 5 мингдан 10 минг йилгача умр кўради.

19. Африкада нон, сут, колбаса, совун, шамли дарахтлар қад ростлаган.

20. Жанубий Африкада электр ҳақи дунё бўйича энг арзон нархга эга.

21. 1967 йили дунёда биринчи бўлиб юрак трансплантацияси ҳам Африкада ташкил этилган.

22. Саҳрои Кабирдаги қум ёзда +80 даражагача ҳароратга эга бўлади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here