Яна бир алимент тўламаган ота қамоққа “йўл олди”

0

Ўз фарзандининг тақдири, унинг келажаги учун бефарқ ота-онага нисбатан давлатимиз қараб турмайди. Чунки оила муқаддас. Унинг қадрига етмаган инсон эса жазосини олиши муқаррар. Афсуски, орамизда шундайлар ҳам бор.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 11 апрелдаги суд буйруғигага асосан қарздор Л.Саттаровдан ундирувчи С.Абдуганиева фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун барча топган даромадларини 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда 29.10.2019 йил ҳолатига 5 744 274 сўмни ташкил этган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижа бермагач, 29.10.2019 йилда Л.Саттаровга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий ишлар бўйича Учқўрғон туман судига юборилди.

Оқибатда суд процессида ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси, 1-қисми билан 15 (ўн беш) сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Шу билан бирга қарздорга қаздорликни ўз вақтида тўлаш, тўланган маблағларлар ўз жигарбанди бўлган фарзандининг яхши яшаши, ўқиши ва ҳаётда комил инсон бўлиб етишишига хизмат қилиши тушунтирилди.

loading...