Қорақалпоғистонда автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар икки киши…

0

 

Шу йил 9 ноябр куни тунги соат тахминан 02: 00 да «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» А-380 автомобил йўлининг 727- километрида «Газ-52» юк машинасини бошқариб бораётган 40 ёшли Е. А. йўл четида ўтирган 40 ёшли Б. К. ҳамда 39 ёшли К. А. ларни босиб ўтиб кетган. Оқибатда 40 ёшли Б. К. фожиа юз берган жойда оламдан ўтди. 39 ёшли К. А. эса касалхонага олиб кетишаётганда вафот этди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Суд тиббий экспертизаси белгиланган. Дастлабки тергов жараёни бошланган.

 

loading...