Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 11 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

11 ноябр куни ўта фаоллик билан иш олиб боришингиз керак. Шунда вужудингизга ёпишган шайтоний дангасаликлар ортга чекинади. Жуда ишингиз бўлмаса, шаҳар ёки қишлоқ айланинг. Асосийси, қўл ва оёқларингиз нима биландир банд бўлсин. Оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Улар бор кучингизни тортиб олишади. Жанжаллардан ҳам нари бўлинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун руҳий жиҳатдан олиб қараганда кунингиз енгил кечмайди. Эмоциянгизни жиловда тутиш ҳам жуда мушкул кечади. Кечки пайт турли-туман муаммолар бошингизни қотириши кутилади. Бир томонда молиявий, иккинчи томонда оилавий муаммолар сизга тинчлик бермайди. Оиласизлар муҳаббатда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келишлари мумкин. Аммо сиз ўзингизни қўлга олинг. Асабийлашмасдан, принципларга суянган ҳолда иш тутсангиз, албатта эзгулик ғалаба қилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

11 ноябрда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни тартибга солинг. Майда-чуйда юмушларни бошқа кунга қолдирсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳаддан ташқари фаоллик талаб қилинади. Муҳаббатда синовлар кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Жуфтингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун очиқчасига гаплашиб, ярашиш пайида бўлишингиз керак.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Ниҳоят бугун ишхонангизда сиз учун қувончли лаҳзалар пайдо бўлади. Раҳбарлар яхши ишлаганингиз учун олқишлар билан чекланиб қолмай, мукофот беришга ҳам қарор қилишибди. Оилалиларнинг хонадонида болалар билан боғлиқ баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Тарбиявий соат ташкил этишингизга тўғри келади шекилли. Шахсий бизнесингиз бўлса, билинг, танаффуслар кузатилади. Эҳтиётингизни қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

11 ноябр куни турли жабҳаларда турли муаммолар кўндаланг келиши эҳтимолга яқин. Муҳаббатда аразлашишлар, аччиқ-тирсиқлар, молияда пул танқислиги, рўзғор асабни ейишга ҳозир-у нозир. Агар уларнинг барчасини бартараф этишга аҳд қилсангиз, принципиалликка эътибор қаратинг. Овқатланишга алоҳида диққатингизни қаратинг. Сабзавот ва мевалар рационингизда кўпроқ бўлишини таъминланг. Кечқурун айримлар спортзалда севимли машғулотлари билан банд бўлиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Агар шу кунгача топганларингизни бир лаҳзадаёқ йўқотиб қўйишни хоҳламасангиз, атрофдагиларни кузатинг. Атрофингизни ёлғончи, қасамхўр ва фирибгарлар эгаллаб олган бўлса, муваффақиятдан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Демак, уларни йқ қилиш керак. Муҳаббатда оиласизларни романтик учрашувлар, ёқимли суҳбатлар кутади. Бўлғуси тақдирдошингизга қаттиқ ишонинг. У албатта ишончингизни қозонади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

11 ноябрда қачонлардир бирга ишлаган одамларга яна эътибор қаратсангиз, ёмон бўлмасди. Чунки бажарадиган ишларингиз эски усулларни талаб қила бошлайди. Бу усулларни худди ўша одамлар унутиб қўймаган бўлса, ошиғингиз олчи бўларди. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш бугун фақат фойда беради. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин. Албатта рози бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунги ҳаётингизга албатта янги ифор олиб киришингиз керак. Айниқса, муҳаббатда бу ифорнинг ўрни бошқача бўлади. Ишхонангизда муҳим ҳужжатларни текшириш амаллари бошланиши кутилади. Бу ишни раҳбарлар амалга оширади. Шунинг учун яхшилаб тайёргарлик кўришингиз зарур. Акс ҳолда ишдан ҳайдалиб кетишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз мумкин. Сафар муваффақиятли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

11 ноябр куни ишхонангизда пайдо бўладиган ҳар қандай мазмундаги ахборотлар сизга қарши ишлаши мумкин. Шу сабабли тилингизга эҳтиёт бўлинг. Ортиқча гапириб қўйиб балога қолиб кетманг. Семинарлар, ҳайдовчиликни ўрганиш ва ижодий мазмундаги лойиҳалар омадли якун топади. Кимки хасталанган бўлса, бугун шифо топиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини буза кўрманг. Ҳавонинг авзойига қараб кийинишни унутманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Эрталаб кимдир сизга ўз ғояларини айтади-ю, шундан бошингиз қотади. Биринчидан, бу одамнинг асл мақсадини англаш мушкул. Иккинчидан, агар унинг ғояларини ҳаётга тадбиқ этилса, таваккалчиликка йўл бериш керак бўлади. Бу хавфли. Молиявий муаммоларингиз муваффақиятли ҳал бўлади. Айниқса, шахсий бизнесига эга бўлганларнинг даромади кечагидан икки ҳисса ортиқ бўлиши аниқ. Ошқозонингиз фаолиятига жиддий эътибор беринг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

11 ноябрда ғалати ҳолатни бошдан кечирасиз. Дангасалик забтига ола бошлайди. Фикрлар ўтмаслашган каби ҳеч нарсани идрок эта олмас даражага етасиз. Электр асбоблар билан ишлаганда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда тез юришдан тийилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Бугун кечки пайт хориж тилларини ўргана бошласангиз, билингки, албатта муваффақиятга эришасиз.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Арзимас нарсаларни деб асабийлашишдан сақланинг. Барибир кўндаланг бўлган вазиятни тузатишнинг имкони йўқ. Оила аъзоларингиз сизни танқид остига ола бошлашлари мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда мақсад сари ўта сергаклик билан олға боришингиз тавсия қилинади. Бугун дўкон айланишга кўп вақт сарфлашингиз мумкин. Харидларни амалга оширишда тежамкорликка амал қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Munajjimlar bashorati albatda xush kayfiyat va shijoatlar baxshida qilmoqda.Bundanda samimiy bashoratlarni yozsangiz kunlik xayotiy faoliyatga tasiri kuchi ortgan bo’lardi.

Comments are closed.