«FIFA TV» вакиллари Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотларини тасвирга олди ФОТОГАЛEРEЯ

0

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистони билан ўйин олдидан машғулотларини “FIFA TV”нинг ижодий гуруҳи тасвирга олмоқда. Учрашув якунлангач ушбу мавзудаги “Road to Qatar 2022” хужжатли фильми тайёрланади ва эфирга узатилади. Айтиш жоизки “FIFA TV” жаҳон чемпионати саралаш баҳслари пайтида гуруҳларда потенциал фаворит жамоалар меҳмони бўлиб ана шундай фильмлар тайёрлашади. Бундан ҳулоса қилиш мумкинки ФИФА мутахассислари Ўзбекистон терма жамоасининг саралаш баҳсларидаги имкониятларини юқори баҳоламоқда.

loading...