ИТЛАРГА ЕМ БЎЛГАН ГЎДАК… (ёки тентаклар тавба қилмайди)

0

 

Сўнгги хабарларга кўра, Тайваннинг Гаосюк шаҳрида яшовчи 19 ёшли аёл шу йил 8 октябр куни уйида фарзандини дунёга келтирган. Аммо орадан бир неча соат ўтгач, боланинг 28 ёшли отаси билан бирга гўдакни пластик пакетга жойлаган-у, шаҳардан ташқарироқ манзилда, катта кўча юзида қолдириб, жўнаб кетган. Кейинроқ маълум бўлдики, аёл руҳий хаста экан. У боланинг отаси билан бирга бир неча кун қаҳвахона ва бошқа кўздан пана ерларда беркиниб юрган. Бироқ қочиб қаерга борарди. Қўлга тушган. Ачинарлиси, пластик пакетга солиб қолдириб кетган гўдагини итлар еб битиришибди. Полициячилар гўдакнинг суякларинигина топишди.

Аёл ва эркакка қандай жазо тайин этилиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Астағфирилло!!!

 

loading...