«МУСИҚИЙ ТАНАФФУС»: Марҳум Охунжон Мадалиевнинг фарзанди Қиличбек Мадалиевдан кўнгил изҳори… (ВИДЕО)

0

 

 

«ОШИҚЛИГИМНИ АЙТИНГ…»

 

Эй яхшилар, дилдорга ошиқлигимни айтинг,

Ҳамроз бўлди дил торга, ошиқлигимни айтинг.

Дилнавоз-у Дилрабо кўргаймикан дил раво,

Дилафруз дилозорга ошиқлигимни айтинг.

Ҳоли ёмон деб айтинг, боғи хазон деб айтинг,

Гулзода, Гулбаҳорга ошиқлигимни айтинг.

Юраги доғлиқ мардлар, юрака боғлиқ дардлар,

Таскин бўлар беморга ошиқлигимни айтинг.

Ҳоли ёмон деб айтинг, боғи хазон деб айтинг,

Гулзода, Гулбаҳорга ошиқлигимни айтинг.

Қаноти йўқ не хабар, эл қолмасин бехабар,

Жарчи солиб бозорга ошиқлигимни айтинг.

Ҳоли ёмон деб айтинг, боғи хазон деб айтинг,

Гулзода, Гулбаҳорга ошиқлигимни айтинг,

Эй яхшилар, дилдорга ошиқлигимни айтинг.

 

 

loading...