Олтин бутса-2019. Ҳозирча Левандовски пешқадам, Месси 38 ўринда, Роналду эса … ФОТО

0

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Олтин бутса» рейтингида пешқадамлик қилмоқда. Польшалик тўпурар ҳисобида 32 очко бор.

Эстониянинг «Флора» клуби ҳужумчиси Эрик Сорга 31 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қайд қилиш жоизки, бу мамлакатда чемпионат ўйинлари якунланган.

«Олтин бутса»нинг амалдаги соҳиби Лионель Месси 16 очко билан 38-ўринда, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 10 очко билан 200-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, очколарни ҳисоблаш тариби қуйидагича: голлар сони чемпионатнинг кучи коэффициентига кўпайтирилади. Энг юқори (2) коэффициентга Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия чемпионатлари эга.

loading...