Рад этилган муҳаббат тожикистонлик эркакни қотилликка етаклади…

0

 

Яқинда Тожикистондаги Восе туман суди фуқаро Халифаев Фаррух Назарматовичга нисбатан ҳукм эълон қилди. Уни муҳаббатини рад этгани учун хотинини қасддан ўлдирганликда айблашди.

Тергов материалларида таъкидланадики, 2018 йил июн ойида Хамадоний туманидаги Москва қишлоғида яшовчи Халифаев Фаррух эрта тонгда уйга кириб келган. Шубҳасиз, хотини Раззоқова Арус Саидаҳроровна болалари билан бирга ширин уйқуда эди. Фаррух уни уйғотган ва бошқа хонага ўтиб у билан жинсий муносабатга киришишни талаб қилган. Хотини талабини бажаришдан бош тортган. Шунда Фаррух хотинига кетма-кет тиғ зарбалари йўллаган. Жами 13 марта хотинининг танасига пичоқ санчган. Аёл ўша жойнинг ўзида ўлим топган. Фаррух эса дарҳол туман ички ишлар бўлимига бориб қилмишини бўйнига олган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Суд Халифаев Фаррухни 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Қотил жазони интизом кучайтирилган колонияда ўтайди.

 

loading...