ТИББИЁТ ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

КОФЕ ЖИГАР САРАТОНИДАН АСРАЙДИ

 

Квинс университети олимлари ташкил этилган изланишлар давомида кофе одамни жигар саратонидан асрашини аниқлашди. Изланишлар 8 йил давом этди ва жами 470 нафардан зиёд кўнгилли кузатувдан ўтказилди. Уларнинг деярли 80 фоизи кунига кофе ичишни канда қилмасди. Маълум бўлдики, ҳар куни кофе ичадиганлар жигар саратони хавфидан кофе ичмайдиганларга нисбатан 50 фоиз нари экан. Олимлар айтдики, кофе таркибидаги антиоксидантлар ва кофеин жигарга саратон хасталиги хавфини яқинлаштирмайди.

 

ГЕМОГЛАБИННИ ДОРИСИЗ ҲАМ КЎТАРСА БЎЛАДИМИ?..

 

Олимлар шу масалада тадқиқотлар олиб борди. Натижа қуйидагича бўлди. Агар гемоглабин кескин тушиб кетмаган бўлса, уни дорисиз, табиий маҳсулотлар билан ҳам кўтарса бўларкан. Бу ишда буғдой бўтқаси, ўрик, аччиқ шоколад, яшил олма, буғдой унидан тайёрланган нон, қизил узум, лавлаги, дуккакли ўсимликлар, бодом, анор, майиз, нўхат, помидор шарбати, карам, ананаслар катта фойда беради. Юқорида номлари санаб ўтилган барча маҳсулотлар таркибида темир моддаси кўп. Худди шу темир моддаси гемоглабинни кўтариш учун хизмат қилади.

 

loading...