Тошкент вилоятида портлаш! Икки киши ҳалок бўлди

0

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани «Сурум» маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Портлаш оқибатида 2 нафар шахс вафот этди. Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.

loading...