Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 12 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Эрталабдан ўзингизни енгил ҳис эта бошлайсиз. Аммо ҳаётдаги муаммоларни ҳис этмаслигингиз нотўғри. Одамлар билан кўпроқ мулоқот қилишга урининг. Кайфиятингизни позитив ҳолатга келтиришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бўлар-бўлмасга ади-бади айтишишдан тийилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

12 ноябр куни сизга ҳасад қиладиганлар, рақобатчиларни жойига ўтқазиб қўйиш учун позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли бош оғриғидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Агар анчадан бери тез-тез шундай ҳолатга туша бошлаган бўлсангиз, муаммони врач ёрдамида бартараф этишингиз зарур бўлади. Пулларингизни тежанг. Қарз берманг. Хушомадларга учиб саховатингизга эрк берманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Атрофда содир бўлаётган ҳодисалардан нари бўлишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Гарчи улар сизнинг касбингиз билан боғлиқ бўлса ҳам барибир ўзингизни олиб қоча туринг. Оиласизларни бугун куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзалар кутади. Муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Эндигина шахсий бизнеси билан шуғуллана бошлаганлар учун бугунги кун омадли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

12 ноябрда атрофдагилар билан ўзаро келишмовчиликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Буни ўзингиз ҳам пайқамай қолишингиз мумкин. Ишхонангизда ҳам муҳит бузилган кўринади. Мукофот пулидан дарак йўқ. Иш талаб қилишда давом этишади. Саломатлигингизни сақланг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кўчага иссиқ кийинган ҳолда чиқинг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун муҳим ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келиши мумкин. Жуда эҳтиёткорлик билан имзо қўйинг. Кун давомида алданишлар, фириб ва киссавурларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Молия соҳасида ҳам тезкор ва мулоҳазали бўлмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Жуфтингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар кузатилади. Бир гапдан қолинг ва бу муаммога нуқта қўйинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

12 ноябр куни шундай вазият кўзга ташланадики, бир ишни амалга оширишга ошифта бўласиз, аммо бошқасини бажаришингизга тўғри келади. Агар тескарисини қилишда давом этсангиз, раҳбарлардан балога қолишингиз мумкин. Ижод кишилари куннинг иккинчи қисмида фавқулодда омадли лаҳзаларни бошдан кечиради. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар бошлашни эсдан чиқарманг. Моддий аҳволингиз ўртача кечади. Яъни, бойиб ҳам кетмайсиз, оч ҳам қолмайсиз.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун тарози буржи остида туғилганлар жуда осонлик билан янги ҳамкорликларни йўлга қўя олишади. Сизни ишхонангиздан конференция ёки хизмат сафарига жўнатишлари мумкин. Ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказинг. Тағин кейин афсусланиб юрманг. Соф муҳаббатни шаҳвоний ҳирс билан қиёслашдан тийилинг. Акс ҳолда оғир вазиятларда қолиб кетасиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

12 ноябрда биринчи бўлиб миянгизда, кейин ишхонадаги столингиз, ҳужжатлар устида тафтиш ўтказинг. Ҳаёт ва иш орасига кириб олган ортиқча нарсаларни четга ирғитинг. Молия масаласида бир мақсадни кўзлаган ҳолда иш юритинг. Тўғри, кўп пул топишни ҳар бир одам хоҳлайди. Лекин бу ҳам бир синов эканини унутманг. Яқинларингизга нисбатан адолатли бўлишингиз тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ўзингизга у қадар ёқмайдиган вазифаларни зиммангизга юклашса, сира оғринманг. Профессионал учун ишнинг яхши ёмони бўлмайди. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишга тўғри келса, ҳушёр туринг. Иш жараёнингиз балансда бўлмаслиги мумкин. Бироқ охири яхшилик билан якун топиши аниқ. Муҳаббатда оила қурмаганлар барча муаммоларни тинчлик йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилиши керак. Бу орангиздаги иттифоқ мустаҳкам тортишини таъминлайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

12 ноябр куни ўзингизни қатъий назорат остига олинг. Хатоларга йўл қўйишдан сақланинг. Эмоциянгиз худди беморнинг артериал қон босими каби сакрашдан тийила олмайди. Ишга кечикишдан ва зиммангиздаги масъулиятни чуқур ҳис эта олмасликдан эҳтиётланинг. Жисмоний ҳолатингиз жуда юқори бўлиши лозим. Шунинг учун овқатланиш ва спорт кабиларга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Кечқурун суюкли инсонингиз учун вақт ажратинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Агар қилаётган ишингизда балансни юзага келтира олсангиз, ғалаба албатта сизники бўлади. Кўнгилсиз вазиятлардан усталик билан чиқиб кетишга интилинг. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларни юқори даражада ташкил этинг. Оила қурмаганлар кун мобайнида янги романтик танишувларни бошдан кечиради. Бундай романтикани фақат китобларда ўқигандингиз. Мана, бошингизга тушиб турибди.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

12 ноябрда бировга ваъда беришдан олдин масаланинг асл моҳиятини ўрганиб чиқинг. Шунда уятга қолмайсиз. Майда-чуйда муаммоларга ўта жиддийлик билан муносабатда бўлишингиз шарт эмас. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланиши кутилади. Тайёр туринг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар доимо мустаҳкам сақланиб қолишини таъминланг. Керак бўлса унга атаб кутилмаган совғалар харид қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...